Оқ уй 150 йил ичида биринчи марта уй ҳайвонисиз қолади, чунки АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг оиласида ҳайвон боқилмайди, деб хабар бермоқда The Huffington Post нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ президентлари ҳайвонлари музейи вакилларининг айтишича, АҚШнинг 25-президенти Теодор Рузвельтдан бошлаб Оқ уйда доимо уй ҳайвонлари бўлган ва улар америкаликлар орасида катта машҳурликка эга бўлган. 

Турли вақтларда АҚШ президентлари отлар ва қушлар сақлашган, АҚШнинг 27-президенти Уильям Тафт вақтида эса Оқ уйда эчки ва сигир боқилган.

Барак Обама вақтида Оқ уйда Бо ва Санни лақабли иккита португал сув ити яшаган. Ундан аввалги президент Кичик Жорж Бушда Барни Буш лақабли шотланд терьери бўлган, Клинтонлар оиласида эса Бадди лақабли лабрадор-ретривер ва Сокс лақабли мушук яшаган.

Аввалроқ Трамп оиласи Оқ уйга кўчиб ўтганда ит боқиб олиши мумкинлиги маълум қилинганди.