Украинанинг Roshen корпорацияси Россиянинг Липецк вилоятида жойлашган қандолатчилик фабрикасини ёпмоқда. Бу иқтисодий ва сиёсий сабабларга туфайли рўй берди, деб хабар қилди RNS компания баёнотига асосан.

«Roshen корпорацияси Липецк қандолатчилик фабрикасидаги ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмоқда. Бундай қарор иқтисодий ва сиёсий сабаблар туфайли қабул қилинди», - дейишган компанияда.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектлари фаолиятини бутунлай тўхтатиш 2017 йилнинг апрелига мўлжаллангани маълум бўлди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга ҳаракат қилаётганини ва бу Украина президенти Пётр Порошенко эгалик қилувчи Roshen корпорациясининг Липецк вилоятидаги фабрикасига ҳам тегишли эканини маълум қилганди.