Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри Рустам Эмомали ўз ўринбосарлари, пойтахтнинг 4 тумани раҳбар ўринбосарларига янги кўрсатма берди. Эндиликда, улар тун-у кун навбатчилик қилишлари лозим. Навбатчилар рўйхати ва уларнинг телефон рақамлари шаҳар ҳокимлигининг расмий – Dushanbe.tj сайтида эълон қилинган.

Ушбу навбатчилик 2017 йил 28 февралигача давом этади. Бу чоралар, қишги мавсумда пойтахт аҳолисининг муаммоларини зудлик билан ҳал этиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «АП» агентлигига Душанбе ҳокимлигидаги манба хабар қилган. 

Навбатчилар шаҳарликлар мурожаат қиладиган муаммоларни бартараф этишда шахсан жавобгар ҳисобланишади. 

Душанбе шаҳар ҳокими, шунингдек, «Барки тожик» энергохолдинги раҳбариятига мурожаат қилиб, ташкилотда ҳам шундай навбатчиликни йўлга қўйишни сўраган.