НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг ишонч билдиришича, АҚШ сайланган президенти Дональд Трамп даврида ҳам альянсга содиқ бўлиб қолади. Бу ҳақда, Bloomberg агентлиги хабар қилган.

«Иккита жаҳон уруши ва «совуқ уруш» бизга шу нарсани таълим бердики, Европадаги барқарорлик Шимолий Америка, Қўшма Штатлар ва дунёнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам бирдек муҳим», — деган Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, Трамп ўзи ва АҚШ НАТО принципларига содиқ қолишига ишонтирган. 

Дональд Трамп НАТОни муҳим, аммо эскирган ташкилот, дея баҳолаган эди.