Суриянинг Ал-Боб шаҳридаги Суфлания туманида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида 5 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлди ва яна 9 нафари ярадор бўлди.

Туркия қуролли кучлари бош штабида терактни 20 январда ИШИД жангарилари амалга оширгани маълум қилинди. 

Яраланганлар шифохоналарга етказилганлар. Бош штабда ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирилди ва ярадорларга тез орада соғайиб кетиш тиланди.