«Тошкент» халқаро аэропортининг янги фуқаролик терминалининг (Тошкент-4)  қурилишига 430 млн доллари йўналтирилади, деб хабар бермоқда Podrobno.uz нашри.

Аввалроқ терминал лойиҳаси 336 млн доллардан кўпроқни ташкил қилиши маълум қилинганди. Асосий кредитор Кореянинг Эксимбанки бўлади, у тахмин қилинишича, лойиҳа учун 200 млн доллар ажратади.

Янги терминал икки йил давомида қурилади, унинг майдони Тошкент-2 терминалидан 2 маротаба, йўловчиларга хизмат кўрсатиш биноси ҳажми эса 3 маротабага каттароқ бўлади.

Янги терминалнинг ташқи кўриниши дизайнерлар фикрича, юқоридан қараганда афсонавий Хумо қушининг ёйилган қанотларини эслатиши керак. Терминал 36 самолёт учун пиррон ва 1700 машинани қўйиш учун автотураргоҳга эга бўлади. Терминал қуриб битказилгандан кейин соатига 1500 йўловчига хизмат қила олади.