Тошкентдаги Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” бекатини қайта тиклаш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида 20 январь куни янгилик қолдирилган. Хабарга қурилиш жойидан олинган сурат илова қилинган.
Маълумот ўрнида: мазкур бекат мажмуаси 2015 йилнинг июль ойидан ишламаётган эди. Шундан сўнг, ўтган йилнинг октябрь ойида ушбу йўлдаги “Мусаввирлар” бекати қайта тикланди. 
Аммо шунга қарамай, йўловчилар оралиқ масофаси ярим километрдан ошадиган “Мусаввирлар” бекатига пиёда боришларига тўғри келаётган эди. “Буюк ипак йўли” бекатини тиклаш ишлари қачон якунланиб, фойдаланишга тўлиқ топширилиш санасига ойдинлик киритилмаган.