Трамп Android-смартфонидан воз кечади

Жаҳон 20 Январь 2017 7399
Фото: AP

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан кейин шахсий мобиль телефонидан воз кечишга мажбур бўлади. У Оқ уй хавфсизлик хизмати вакиллари билан суҳбатлашганидан сўнг, яхшироқ ҳимояланган усулдан фойдаланишга қарор қилган, деб хабар қилмоқда Associated Press. Бундан ташқари, сиёсатчи телефон рақамини ҳам ўзгартиради, деб ёзади The New York Times газетаси.

Айтиш жоизки, Дональд Трамп Twitter саҳифасида баёнотлар қолдиришда Android-смартфонидан фаол равишда фойдаланиб келар эди. Унинг телефони Samsung эканини тасдиқловчи манбалар бўлса-да, моделини аниқлаш имкони бўлмаган. 

Сайловолди кампанияси чоғида Трамп телефон рақамини топиш осон эди. У журналистлар, юлдузлар, сиёсатчиларнинг қўнғироқларига жавоб берган. 

Оқ уй хавфсизлик хизмати ходимларини бу ҳолат ташвишлантирмай қолмади, албатта. Шундан сўнг, Трамп улар билан маслаҳатлашгач, гарчи бу уни ташқи дунёдан узиб қўйишини айтган бўлса-да, смартфонини алмаштиришга қарор қилган. 

Хўш, унда Барак Обама қанақа телефондан фойдаланган? Истеъфога чиқаётган Обама BlackBerry телефонининг мослаштирилган намунасидан фойдаланган ва ҳар доим ҳам бундан кўнгли тўлмаган. Чунки, у SMS ёза олмас, овозли хабарлар қолдириш имконияти йўқ эди. Смартфоннинг айрим функциялари хавфсизлик нуқтаи-назаридан чекланганди. Аниқроғи, оддий қўл телефони каби эди. 

Шу билан бирга, Обама Оқ уйда шахсий телефондан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қила олган илк президент бўлди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар