АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз сочлари ҳақида ҳазил қилди. У инаугурация кунидаги ёмғир кишиларнинг ясама соч кийиб юриши билан боғлиқ барча гумонларни олиб ташлайди, деган фикрда. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

«Ёмғир ёғиши ҳам, ёғмаслиги ҳам мумкин. Агарда бу рўй берса, яхши бўларди, чунки кишилар ҳақиқатан сочларим борлигига гувоҳ бўлиш имконини қўлга киритишади», - дея маълум қилди Трамп Вашингтондаги кечки овқат пайтида.

Нашрнинг ёзишича, маросим ташкилотчилари кутилаётган ёмғир сабаб кичик йиғиладиган соябонларни олиб киришга рухсат беришган.