Австриянинг жамоат жойларида ҳижоб кийишни тақиқлаш таклифи ушбу мамлакат мусулмонлари орасида норозилик кайфиятини уйғотди. Бу ҳақида "Анадолу" нашрида хабар берилди

Австриянинг давлат ва таълим муассасаларида фаолият юритувчи юзлаб мусулмон аёллар Венада янги қонун лойиҳасига эътироз билдириш мақсадида тўпланишди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Себастьян Курц ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда. 

Акция иштирокчилари Австрия - демкоратик давлат экани ва унда дин эркинлиги таъминланганини айтиб, ҳижобда юришни тақиқлаш Европада ксенофобия ва исломофобиянинг ўсишига олиб келишини таъкидлашди.