Дания парламенти 18 ёшдан кичик бўлган шахслар, жумладан қочқинлар ўртасида никоҳларни қайд этишни ман этувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди.

Қонун Дания ҳудудида бошқа давлатларда рўйхатдан ўтган вояга етмаган шахслар ўртасидаги никоҳларни ҳақиқий эмас деб ҳам тан олади.

Интеграция вазирлиги ҳисоботига кўра, Данияда никоҳда бўлган 27 нафар вояга етмаган қочқинлар рўйхатга олинган.

Мамлакат ҳукумати бир йил аввал эр-хотинлардан бирининг ёши 18га тўлмаган оилани қабул қилишда ажратиш режаси ҳақида ҳам маълум қилганди. Қарор ОАВнинг мамлакатга тўрт ёшли ўғил болалар билан никоҳи қайд этилган 14 ёшли қизларнинг келаётгани ҳақидаги хабарларидан сўнг қабул қилинди.

Газетанинг таъкидлашича, вояга етмаган шахслар ўртасидаги никоҳлар асосан Ливан, Иордания ва Туркиядаги қочқинлар лагерида қайд этилади. Кўп ҳолларда бу қизларни қашшоқлик ва жинсий қулликдан сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилади. 

Қонун лойиҳаси бир қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан танқид остига олинди. Болалар иши бўйича Миллий кенгаш вакилининг нашрга маълум қилишича, ҳужжат “болалар манфаатини деярли кўзда тутмаган”.

Қонун 1 февралдан кучга киради.