Ford компанияси Mustang кабриолетининг янгиланган нусхасини тақдим қилди. Кабриолетга тўлиқ рақамли асбоблар панели ва 10 поғонали автоматик трансмиссия қўшилди.

Кабриолет ташқи кўринишидан икки эшикли купе вариантини такрорлайди. Машина янгича фаралар, тажовузкорроқ осма деталлар ва ўзгача капот олган. Капот чети 20 мм пастроқ жойлашган. 

Машина интерьерининг батафсил суратлари ҳозирча йўқ, бироқ купе каби кабриолет салонида ҳам 12 дюймли LCD-дисплей асбоблар панели сифатида қўлланган. Қўшимча опциялар замонавий хавфсизлик тизимлари, жумладан олд томондан тўқнашувлардан огоҳлантириш функциялари билан тўлдирилди. 

"Мустанг" мотор гаммаси эндиликда иккита двигатель билан тақдим қилинади. Моделда 3,7 литрли 6 цилиндрли мотордан воз кечилиб, 2,3 литрли EcoBoost ва 5 литрли 8 цилиндрли моторлар қолдирилди.

8 цилиндрли мотор сиқиш даражаси оширилиши ҳисобига кучлироқ ва тежамкорроққа айланди. Бу моторга овозини ўзгартириш мумкин бўлган газларни чиқариш тизимини буюртириш мумкин. 

Машина подвескаси ҳам янгиланди: унда янги амортизаторлар ва кўндаланг барқарорлик стабилизаторлари пайдо бўлди.

Янги "Мустанг АҚШда кузда сотила бошланади, унинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.