Интернетда турмуш ўртоғига ғазаб билан қараётган Ҳиллари Клинтоннинг сурати муҳокамаларга сабаб бўлди

Жаҳон 21 Январь 2017 25609

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Ҳиллари Клинтоннинг Дональд Трамп инаугурацияси пайтида ўз турмуш ўртоғига ғазаб билан қараганини кенг муҳокама қилишмоқда.

Кўпчиликнинг тахминича, Билл Клинтон лабини тишлаган ҳолда бу вақтда Трампнинг қизи Иванкага қараётган бўлган.

"Сизга Билл Клинтоннинг Иванка Трампга қараши каби назар ташлайдиган кимнидир топинг", - деб ёзади NinJosh.

"Ҳилларининг жаҳли чиқиб кетди, Биллнинг эса парвойи палак!", - таъкидлаб ўтди tonya dye тахаллуси остидаги интернет фойдаланувчиси.

"Биллни Иванка Трампга қараётган пайтида ушлаб олишди. Билл, сен ҳеч қачон ўзгармайсан", - дея изоҳ қолдирди Жей Уорнер.

"Ҳилларининг юзини кўриш – бу барча комедия сериалларини томоша қилишдан ҳам яхшироқ", - деган Mr Ives.

Бироқ, бир қатор фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, АҚШнинг собиқ президенти аслида нимага қарагани номаълум.

"У қаерга ёки нимага бундай қараганини биз қаердан биламиз? Кўраётган ягона нарсамиз – бу у қаергадир жуда ҳам катта эътибор билан қараганининг исботи, холос", - дея ёзди News View.

"У аниқ Ҳилларига қарамаган", - деб унга жавоб қайтарган Marcell номли фойдаланувчи.

"Билли Боб ҳали-ҳамон гўзалликнинг қадрига етади. Ҳилларининг жаҳли чиққани аниқ", - дея ёзди YentDolly.

The Sun нашрининг тахминича, Клинтон аслида АҚШнинг янги президенти рафиқаси Меланьяга қараётган бўлган.

Маълумот учун, Билл Клинтон давлат раҳбари бўлган пайтда ишқий муносабатлар билан боғлиқ катта можарога аралашиб қолганди. У Оқ уйдаги амалиётчи қиз Моника Левински билан алоқада бўлган. Бу жанжал президент импичментига олиб ҳам келиши мумкин эди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар