Мелания Трамп Жаклин Кеннедининг либосидан нусха кўчирди

Жаҳон 21 Январь 2017 11578

АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг рафиқаси, Американинг янги биринчи хоними Мелания Оқ уй тарихидаги энг жозибали биринчи хоним бўлишни орзу қилмоқда. 

Айтиш жоизки, ҳозирча, АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг рафиқаси Жаклин Кеннедининг либос танлови борасида дидини бошқа биринчи хонимлар такрорлай олгани йўқ. Бироқ, кўринишидан, Мелания Трамп Жеки Кеннеди эришган натижани такрорлаш учун бор кучини сарфлайди. Балки, шунинг учундир Дональд, рафиқаси услуби билан Жаклинга ўхшашлиги борасида кўп бора такрорлаган. 

Умуман, Жеки Кеннеди – Мелания учун намунадаги аёлдир. Трампнинг 20 январдаги инаугурация маросимида ҳам бунга гувоҳ бўлиш мумкин эди. Мелания турмуш ўртоғининг қасамёд қилиш маросимига 1961 йилда Жаклин кийган либосга жуда ўхшаш кийимда келди. Америка матбуоти бу ўхшашликни тезда пайқади. 

Мелания инаугурация учун ёрқин-мовий тусдаги, унча катта бўлмаган ёқали, енглари калта пальтони танлаган. У шунга мос равишда узун қўлқоп ва пойабзал кийган. Жеки 56 йил муқаддам, эрининг қасамёд маросимига деярли айни тусдаги пальтода, Меланияникига айнан мос келадиган мовий қўлқоп ва шляпада келган эди. 

Шу билан бирга, узоқ вақт мобайнида дизайнерлардан ким Мелания учун либос тикиши номаълум бўлиб келди. Бу масалага ҳам куни кеча ойдинлик киритилди. Биринчи хоним, америкалик машҳур модельер Ральф Лоренни танлаган аниқ бўлди. 

Стилистларнинг қайд этишларича, Мелания Трамп, Мишель Обамадан фарқли равишда, мода тажрибаларини хуш кўрмайди ва классикани ёқтиради. Америка классик модасининг тан олинган дизайнери Лоренни танлаш эса, бу истакка мос келади. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар