Мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади

Ўзбекистон 21 Январь 2017 14463

Қонунчилик ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури лойиҳаси тақдим этилди. Унинг бир қатор жиҳатлари экспортни рағбатлантиришга йўналтирилган. Бу ҳақда norma.uz хабар берди
  
Хусусан, ўз маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга бериладиган имтиёзларни бу жараёнда иштирок этган савдо-воситачи ташкилотларга ҳам қўллаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, барча хўжалик субъектларига мева-сабзавот маҳсулотини тўғридан-тўғри битимлар бўйича экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.
 
Экспорти ман қилинган (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик қорамол ва парранда) товарларнинг алоҳида экспорт тизими ташкил этилади. Бу махсус рухсатномалар асосида амалга оширилади. Шунингдек, истеъмолда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва техникани экспорт қилиш тартиби енгиллаштирилади ҳамда аниқлаштирилади. 
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар