АҚШ янги мудофаа вазири Жеймс Мэттис Вашингтоннинг иттифоқдошлар билан муносабатлари мустаҳкамланиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Пентагон ходимларига юборилган мурожаат матнида айтилган. У маҳкама сайтида 20 январь, жума куни тақдим этилди.

Денгиз пиёда қўшинлари корпусининг истеъфодаги генерали сўзларига кўра, Пентагон разведка ҳажмияти билан биргаликда америкалик фуқаролар ҳимоячиси саналади. «Биз ҳеч бир мамлакат ўз хавфсизлигини дўстларсиз таъминлай олмаслигини эътиборга олиб, Давлат департаменти билан альянсларни мустаҳкамлаш устида иш олиб борамиз», - таъкидлаб ўтди Мэттис.

Бундан ташқари, Пентагон раҳбари маҳкамага ажратилган бир доллар ҳам бекорга сарфланмаслигига ваъда берди. «Биз шу тариқа Конгресс ва Америка халқининг ишончини қозонамиз», - қўшимча қилди у.

АҚШ Конгресси сенати 20 январь куни Мэттисни мамлакат мудофаа вазири лавозимига тайинланишини тасдиқлади. У АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурациясидан сўнг янги маъмуриятнинг тасдиқланган биринчи аъзосига айланди. Шундан сўнг, истеъфодаги генерал қасамёд қабул қилди.

Маълумот учун, 20 январь куни Вашингтон шаҳридаги Капитолий биноси ҳовлисида АҚШ 45-президенти Дональд Трампнинг тантанали инаугурацияси маросими бўлиб ўтди. У мамлакат ва Конституцияга содиқ бўлишига тантанали қасамёд қилди.