«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни АПЛнинг 22-тури доирасидаги «Сток Сити»га қарши учрашувда сўнгги дақиқаларда гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу гол 31 ёшли ҳужумчи учун клуб сафида барча мусобақаларда киритган 250-голи бўлди.

Натижада, Руни бу кўрсаткич бўйича аввалига рекордчи Бобби Чарльтонни ортда қолдирди ва «Юнайтед»нинг барча даврларидаги энг яхши тўпурарига айланиб олди.