Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон 21 Январь 2017 41609
Фото: uza.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА миллий ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида биринчи ташрифини қорақалпоқ заминидан бошлагани муҳим аҳамиятга эга. Бу албатта давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга, қорақалпоқ халқига бўлган юксак ҳурмат-эътиборидан далолат беради.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 10 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида: “Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман!”, деб таъкидлаган эди. Шу билан бирга, ушбу минтақада яшаётган аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, жумладан: “Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз”, деган эди.

Айтиш мумкинки, Қорақалпоғистон Республикасига бугунги ташриф ана шундай эзгу мақсадларнинг, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида белгиланган вазифаларнинг яна бир амалий ижроси сифатида намоён бўлди.

Маълумки, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқлари, саноат, қурилиш, ахборот-коммуникация технологиялари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳалари ҳам жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг қарийб ярми, ҳудудий экспортнинг 75 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Иш билан банд бўлган аҳолининг 75 фоизи айнан шу соҳада меҳнат қилмоқда.

Айни пайтда бу ҳудуднинг мураккаб шароити, Орол денгизи билан боғлиқ минтақада юзага келган экологик офат аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила ва маҳалла институтларига эътибор қаратиш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан кечиктириб бўлмайдиган амалий ишларни талаб этмоқда.

Ана шу мақсадда давлатимиз раҳбари ташриф давомида оддий одамлар билан учрашди, оилаларга кириб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди. Халқ билан самимий мулоқотлар бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар