Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Дональд Трампнинг инаугурацияси маросимидан олинган суратларни кенг муҳокама қилишмоқда. Хусусан, тасвирлардан бирида АҚШ 43-президенти кичик Жорж Бушнинг ёмғир ўтказмайдиган уст кийим - ёмғирпўш билан “жанг қилаётганини” кўриш мумкин. Гап шундаки, тантанали маросим чоғида ёмғир ёғишни бошлаган, шу сабабдан бу ердаги барча кишиларга ёмғирпўш кийиш талаб қилинди.

- Кимдир бугун хафа, кимдир эса пластик пакетга беркиниб олиб, хурсанд ўтирибди, - деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, собиқ давлат раҳбари бундай кийимлардан фойдаланишни умуман билмаслиги ҳам мумкин.