Теннисчи Винус Уильямс ҳақида ҳақоратли сўзлар айтган шарҳловчи ишидан бўшатиб юборилди

Спорт 21 Январь 2017 4823

АҚШлик шарҳловчи, ESPN спорт каналида ишловчи Дуг Адлер теннис бўйича 4 карра Олимпия чемпиони, америкалик Винус Уильямсни Австралия очиқ чемпионатидаги учрашувда гориллага ўхшатгани учун ишидан айрилди. 

Бу ҳақорат Уильямс ва Швейцария вакили Штефани Фёгеле ўртасидаги учрашувда янгради ҳамда шарҳловчи ва канал номига кўплаб танқидлар билдирилишига сабаб бўлди.

Шарҳловчининг ўзи кейинроқ эфирда "gorilla" эмас, балки "guerrilla" (партизан) сўзини айтганини важ қилган, бироқ канал вакиллари "унга сўзларни танлашда эҳтиёткорроқ бўлиши кераклигини" айтганлар. 

Кўпроқ янгиликлар