Тожикистонда 2016 йилда 30 дан ортиқ теракт бартараф этилгани маълум қилинди

Жаҳон 21 Январь 2017 3327
Фото: Asia-Plus

Тожикистонда 2016 йилда ИШИД каби террорчилик гуруҳлари аъзолари содир этмоқчи бўлган 36 та теракт бартараф этилгани маълум қилинди.  

Тожикистон ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда республикада теракт содир этмоқчи бўлган 50 дан кўпроқ кимса ҳибсга олинган.  

"Ҳукумат идоралари ва тинч аҳолига қарши содир этилмоқчи бўлган 36 та теракт бартараф этилди", деб маълум қилди Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2016 йилда мамлакатда террорчилик ташкилотларида аъзоликка гумон қилиниб 400 дан кўпроқ одам қўлга олинган. 

Раҳимзоданинг айтишича, 2016 йилда ИШИД сафига 40 одам қўшилган. Маълум қилинишича, бу миқдор 2015 йилдагидан анча камроқ бўлган. Вазир бу ҳолатни ҳокимият идоралари ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари аҳоли ўртасида олиб бораётган профилактика ишлари билан боғламоқда.

Вазир ИИВ Сурияга олиб чиқиб кетилиб, сўнгра у ерда ўлдирилган аёллар ва эркакларнинг кўпчилигининг тақдири ҳақидаги маълумотларга эга эмаслигини айтди. "Бироқ биз билан боғланишга уддасидан чиққанлар турли йўллар билан ортга қайтарилганлар", деб қўшимча қилди вазир. 

ИИВ маълумотларига кўра, ўтган йилда Сурия ва Ироқдан 22 киши, 2015 йилда эса 80 киши қайтарилган. Террорчилик, экстремизм ва жиноий гуруҳларни ташкиллаштиришда гумон қилинган 300 га яқин киши мамлакатдан чиқариб юборилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар