Трамп Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар билан суҳбатлашди

Жаҳон 21 Январь 2017 10017

АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация муносабати билан ташкил этилган тантанали базмда Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар билан суҳбатлашди. Бу видеоалоқа орқали рўй берди. Тадбир трансляцияси CNN телеканали орқали эфирга узатилди.

Президент ҳарбийларга ўз ишини жуда яхши бажараётганликларини айтиб ўтган.

«Сиз энг зўр инсонларсиз. Биз сизлар билан. Кураш олиб боришда давом этинг. Биз ғалаба қозонамиз», - деди у.

Ўз навбатида, ҳарбий хизматчилар Трампни президентлик лавозимига киришгани билан табриклашди.

Шунингдек, Дональд ва Меланья Трамплар инаугурация муносабати билан ташкил этилган базмда биринчи бўлиб рақсга тушишган.

Кўпроқ янгиликлар