АҚШ президенти Дональд Трамп қасамёд келтиргандан кейин президентнинг Twitter’даги аккаунтига киришга рухсат олди. 

Аввалроқ @POTUS (АҚШ президентининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси) аккаунти АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага тегишли бўлган. Ҳозирча саҳифада бирорта твит ёзилмаган. Бундан ташқари, аккаунт эгаси ўзгаргандан кейин обуначилар рўйхати нолга келтирилди. Айни вақтда унга 4 млн фойдаланувчи обуна бўлди ва улар сони ошиб бормоқда. 

Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп ҳам АҚШнинг биринчи хоними расмий аккаунти @FLOTUS’га киришга рухсат олди.

Бироқ, аввалроқ маълум қилингандек, Трамп президент аккаунтидан эмас, балки шахсий @realdonaldtrump аккаунтидан фойдаланмоқчи. Трампнинг твиттердаги аккаунтига 18,5 млн фойдаланувчи обуна бўлган.