70 ёшли Дональд Трамп 20 январда АҚШ конгрессида қасамёд қабул қилиб, АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди.

Трамп охирги 60 йил ичида Оқ уйга сиёсатдан келмаган биринчи фуқаро бўлди.

Трампдан қасамёдни АҚШ Олий суди бош судьяси Жон Робертс Капитолий биносининг ғарбий томонида қабул қилди.

"Биз кўп йилларга Америка ва бутун дунё йўлини белгилаймиз", деб айтди Трамп.

Трамп АҚШ ўз турмуш тарзини бошқа давлатларга суқиштирмаслигини, бироқ улар учун ўрнак бўлмоқчилигини айтди. 

Трампнинг "Американи яна буюк қиламиз!" шиори оддий америкаликлар томонидан қўллаб-қувватланди. У Барак Обама томонидан таклиф қилинган соғлиқни сақлашдаги ислоҳотларни тўхтатишга ва хитойлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотига солиқларни оширишга ваъда берган.