20 январда расман АҚШ президентига айланган Дональд Трамп президентлигининг илк куни унга қарши янги норозиликлар билан ажралди, Трампнинг ўзи эса биринчи фармонларини имзолади. 

Трамп инаугурацияси маросими Вашингтонда бўлиб ўтди. Бу маросимниннг бевосита гувоҳи бўлиш учун Вашингтоннинг марказий хиёбони – Миллий хиёбонга 900 минг дан бир миллионгача одам келган. 

Трамп ўз нутқида ҳаракатларга чорлади ва мамлакатни тиклаш зарурлигини айтди. У йиғилганлар олдида Американи "яна кучли, мағрур, бой ва хавфсиз" қилишга ваъда берди. 

Кўплаб ОАВ Трампнинг нутқини "миллатчилик" руҳида бўлганини таъкидлашган.