Дональд Трамп инаугурацияси вақтида ва ундан кейин Вашингтондаги президент марказида норозилик акциялари бўлиб ўтди. The Daily Beast нашрининг маълум қилишича, намойишчиларнинг кичик қисми полициячиларга тош, шиша идиш улоқтиришган ва баррикадалар қуришган. 

Полиция бунга жавобан ёруғлик-шовқинли гаранаталар ва кўзни ёшлатувчи газ қўллаган. Полиция тартибсизликларда иштирок этган бир неча юз "фаол" иштирокчиларни қайд қилди, тинч намойишчилар эса минглаб кишини ташкил қилган. 

Қуйидаги суратларда Трампга қарши норозиликлар акс этган.