АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг тўлиқ солиқ декларациясини чоп этиш талаб қилинган арзнома Оқ уй томонидан кўриб чиқилиш учун етарли имзо тўплади.

Арзномалар расмий сайтида ушбу арзномани 108 минг киши имзолаган.

Арзнома муаллифлари Трампнинг АҚШ президенти лавозимидаги фаолиятида манфаатлар зиддияти йўқлигини аниқлаш учун Трампнинг солиқ маълумотлари чоп этилишини талаб қилмоқдалар.

Арзнома тўплаган овозлар унинг Оқ уй томонидан кўриб чиқилиши учун етарлидир, бироқ Оқ уй унга жавоб бериш ёки уни қаноатлантиришга мажбур эмас. 

Ўтган йили Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани Трамп 20 йил давомида солиқлар тўлашдан қочиб кела олгани учун уни даҳо деб атаганди.