2016 йил якунларига кўра Венесуэлада инфляция 800 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда мамлакат марказий банки ҳисоботига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ҳисоботга кўра, Венесуэла ялпи ички маҳсулоти 2016 йилда 18,6 фоизга камайиб кетган.

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, бу охирги 13 йил ичидаги энг катта миқдорда пасайиш бўлган.