Жанубий Корея маданият вазири коррупция можароси туфайли ҳибсга олинди

Жаҳон 21 Январь 2017 4696
фото: Reuters

Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазири Чо Юн Сун терговчилар махсус комиссиясининг талаби билан ҳибсга олинди. Бу ҳукуматдаги юқори лавозимли шахсларнинг коррупция билан боғлиқ можаро иши доирасида содир бўлди. У истеъфога чиққан, деб хабар берди Киодо агентлиги.

Чо Юн Сун президент Пак Кин Хе ҳокимиятига қарши бўлган санъат вакилларининг “қора рўйхатини” тузишда гумон қилинмоқда. Унда 9400дан ортиқ артистлар, мусиқачилар ва маданият арбоблари бўлган ҳамда уларга давлатнинг барча субсидиялари ҳамда ёрдамини бермаслик мақсадида яратилган.

Шунингдек, суд президент маъмуриятининг собиқ раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер берди.

Чо Юн Сун мамлакат тарихида ўз хизмат вазифаларини бажараётган чоғида қўлга олинган биринчи вазир бўлди.

Жанубий Кореяда ўтган йилнинг кузидан мамлакат президентининг яқин дугонаси Цой Сун Силь билан боғлиқ коррупция можароси авж олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни ҳеч қандай давлат лавозимларини эгалламай туриб президент томонидан қабул қилинган сиёсий қарорларга таъсир ўтказганлик, шунингдек, ўз мавқеидан фойданиб Жанубий Корея корпорацияларидан йирик маблағларни товламачилик йўли билан талаб қилишда гумон қилишмоқда.

Цой Сун Силь ҳибсга олингач, президент ҳам коррупция схемалари ва йирик бизнесга босимдан хабардор бўлгани борасида гумонлар пайдо бўлди. Пак Кин Хега декабрь бошида импичмент эълон қилинди. Айни дамда бош вазир Хван Гё Ан давлат раҳбари вазифасини вақтинчалик бошқариб турибди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар