Андижон вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси www.akhtbportal.uz электрон манзилида расмий виртуал қабулхонасини ишга туширди.  Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар бошқарма бошлиғига мазкур виртуал қабулхона орқали ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва соҳа билан боғлиқ муаммолар ҳусусида ариза, мурожаат, таклиф ҳамда тавсияларни электрон шаклда йўллаш имкониятига эга бўлдилар. 
Фойдаланувчилар www.akhtbportal.uz  манзилига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали Андижон вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғига ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини тақдим этишлари, бошқарманинг  (0 374) 228-1002 рақамли “ишонч телефони” ҳамда электрон почта манзилига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.     

Элмурод Эрматов, Андижон.