BMW компанияси ўзининг бош дизайнерисиз қолди

Технология 22 Январь 2017 7605

Automotive News агентлиги аноним манбага иқтибос келтирган ҳолда BMW маркасининг шеф-дизайнери Карим Ҳабибнинг компаниядан кетаётганини маълум қилди. Бавария автомобилсозлик компаниясида бунга изоҳ берилмаган. Ҳабиб буёғига қаерда ишлаши ҳам маълум қилинмаган.

Ўтган йили BMW Group концернини икки бош дизайнер тарк этганди: MINI бюросини бошқарган ва Borgward’га кетган Андерс Варминг ҳамда "i" бўлимида ишлаган ва Future Mobility’га кетган Бенуа Якоб.

Borgward ва Future Mobility Хитой компаниялари ҳисобланади ва Ҳабиб ҳам бирор бир Хитой автохолдининг ваъдаларига учган бўлиши мумкин. 

Ҳабиб BMW’га 2012 йилда "Мерседес"дан қайтиб келганди. Унинг бошчилиги ушбу марка автомобилларининг янги "қиёфаси" пайдо бўлган. Кўринишича, Ҳабиб бошчилигида яратилган охирги модель BMW X7 кроссовери бўлади, у 2018 йилда сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар