Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй кейинги ҳафтада Вашингтонга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди. 

Спайсер ташриф аниқ қачон амалга оширилишини айтмай, бирданига иккита сана – 26 ва 27 январни айтиб ўтган.