Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, британиялик Энди Маррей Австралияда ўтаётган очиқ чемпионатнинг тўртинчи доирасида германиялик Миша Зверевга ютқазиб қўйди. Учрашувда 5:7, 7:5, 2:6, 4:6 ҳисоби қайд этилди.
Асли Москвадан бўлган 29 яшар теннисчи Миша Зверев АТР рейтингида 50-поғонада бормоқда. У Энди Маррей билан ўтказган ушбу учрашувни 3 соату 33 дақиқада якунлади.
Энди Маррей ушбу мағлубиятдан сўнг Australian Open чемпионатидаги иштирокини якунлади.