Эрдўған маслаҳатчиси Сурияда қочқинлар учун оралиқ ҳудудни яратишни таклиф қилди

Жаҳон 22 Январь 2017 2598
Фото: RIA

Туркия президенти маслаҳатчиси Ялчин Топчу Суриянинг чегара ҳудудларида қочқинлар учун оралиқ ҳудудни яратиш керак, деб ҳисобламоқда.

"Фикримча, Суриянинг чегара ҳудудларида урушдан қочаётган одамлар кела олиши мумкин бўлган қочқинлар учун оралиқ ҳудудни яратиш керак", деб айтди Топчу Қозоғистоннинг "Хабар 24" телеканалига.  

Унинг фикрича, "коалиция кучлари қочқинларни бутун дунё бўйлаб дарбадар бўлишга мажбур қилмасдан, уларни ҳимоя остига олиши керак". 

"БМТ бош котиби Остонадаги жараённи қўллаб-қувватлади ва у сермаҳсул бўлишига умид билдирди. Умид қиламанки, қабул қилинган қарорларни бошқа давлатлар ҳам қўллаб-қувватлашади ва Сурия ихтилофини ижобий ҳал қилишда кўмак кўрсатишади", деб таъкидлаб ўтди Топчу.

Кўпроқ янгиликлар