Эрдўған Трамп билан Туркиянинг Яқин Шарқдаги ролини муҳокама қилади

Жаҳон 22 Январь 2017 5902

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида эканини билдирди. У Қўшма Штатларга режалаштираётган ташрифи чоғида айни масалага эътибор қаратади, деб хабар қилган РИА Новости агентлиги.

«Туркия Яқин Шарқ мамлакатларининг ҳудудий яхлитлиги тарафдори ва минтақа харитасини ўзгартишларга уринишни қўллаб-қувватламайди. Ҳозирда, менинг Вашингтонга ташрифим имконияти ўрганилмоқда. Албатта, Трамп билан музокараларда бу масалаларни батафсил муҳокама қилишни хоҳлайман», — деган Эрдўған. 

«Туркияни Трампнинг ушбу минтақа бўйича қараши қизиқтириши табиий. Бугунги кунда бу минтақа аланга домида қолмоқда. Турк раҳбариятига айрим маълумотлар келиб тушмоқда ва бу Анқарани ташвишлантиради. Буларнинг барчасини муҳокама қилиш керак», — деган Туркия етакчиси. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия минтақанинг энг кучли ва таъсирли давлатидир, шу боисдан, Яқин Шарқ бўйича қарорлар Анқара билан муҳокама қилиниши лозим. 

«Агар минтақага алоқаси йўқ кимдир, унинг ўзига хос жиҳатларига эътибор бермасдан  қарор қабул қилса, бу инсоният тақдирига салбий таъсир кўрсатади», — дея хулоса қилган Эрдўған.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар