“Hilol nashr” нашриётининг марказий китоб мажмуаси очилди

Жамият 22 Январь 2017 9385

Бугун Тошкент шаҳрида “Hilol nashr” нашриёт-матбаа корхонасининг марказий китоб-ахборот мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда нашриёт ходимлари, олимлар ва зиёлилар, китобхон мухлислар иштирок этди. Бу ҳақда Ziyouz хабар берди

Янги мажмуа шинам ва гўзал китоб дўкони, қироатхона (китобларни шу ернинг ўзида ўқиш учун шароитлар яратилган), музей (экспонатлардан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг чоп этилган деярли барча китоблари, қўлёзмалари ўрин олган), китоб тақдимоти ва маърифий тадбирлар учун мажлислар залидан иборат.

“Hilol nashr” нашриётининг бош муҳаррири Эркин Малик мажмуа фаолияти билан таништирар экан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ташаббуси билан ташкил этилган ушбу зиё маскани ҳамон халқимизга илм улашаётганидан мамнунлигини таъкидлади.

Нашриёт раҳбари Исмоилҳожи Муҳаммад Юсуф нашриётнинг ютуқлари ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлади.

“Олтин силсила” тўплами муҳаррирларидан Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид китобнинг нашр этилиши жараёни ҳақида маълумот берди. Муҳаррирнинг айтишича, Ислом оламидаги энг машҳур 9 ҳадис китоблари таржимасини ўз ичига олган, 60 жилддан иборат ушбу академик нашр Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ раҳбарлигида таржима қилиб бўлинган. Айни пайтда 5 та жилди чоп этилди. Бошқа жилдларини ҳам таҳрир ва нашрга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво бўлими бошлиғи Абдулҳамид Турсунов, Абдуллоҳ ҳожи Исмоилов, юридик фанлар доктори, профессор Ҳалим Бобоев, иқтисод фанлари номзоди, “Фарзанднома” китоби муаллифи Обиддин Маҳмудов ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

“Hilol nashr” нашриёти матбаа мажмуаси 2010 йилдан матбаа фаолиятини бошлаган. 2011 йилда нашриёт учун лицензия олинган, 2012 йилдан диний-маърифий ва илмий китоблар нашр этила бошланган.

Ҳозирда нашриёт китоблари Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Жанубий Кореяга экспорт қилинмоқда. Тошкентда 2 та (Чорсу ва Кўкча филиаллари), Андижон, Наманган, Марғилон, Асака, Самарқанд, Денов, Урганч филиаллари мавжуд. Марказий мажмуа Тошкент шаҳри, Сўгалли ота кўчаси, 5-уйда жойлашган.

“Hilol nashr” нашриёти босма ва электрон китобларини kitoblardunyosi.uz ва e-hilolnashr.uz сайтлари орқали онлайн сотиб олиш ҳам йўлга қўйилган.

“Hilol-nashr” нашриётининг марказий китоб мажмуаси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари растаси
“Hilol nashr” нашриётининг бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Эркин Малик
“Hilol nashr” нашриёти раҳбари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Исмоилхон Муҳаммад Юсуф
Тошкент шаҳридаги “Ислом ота” жомеъ масжиди ноиб имоми
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

 

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво бўлими бошлиғи
Абдулҳамид Турсунов
Шайх Исмоил махдумнинг ўғли Абдуллоҳ ҳожи Исмоилов
Юридик фанлар доктори, профессор Ҳалим Бобоев
Иқтисод фанлари номзоди, “Фарзанднома” китоби муаллифи
Обиддин Маҳмудов
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар
Чапдан биринчи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг укаси,
«Исломга бахшида умр» китоби муаллифи Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар