Хитой Халқ банки пул массасини 1,19 трлн юанга (173 млрд доллар) ошириб, жорий ҳафтада миллий бозорда рекорд даражадаги ликвидликни таъминлашни амалга оширди. Бу ҳақда 22 январда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Хитой Халқ банкида изоҳ берилишича, бундай чоралар ой тақвими бўйича Янги йил кириб келиши арафасида (жорий йилда 28 январга тўғри келмоқда) нақд пулга талабнинг кескин ошиши сабабли унинг етишмаслиги юзага келиши хавфини минималлаштиришга қаратилган. Хитойнинг кўплаб компаниялари яқин кунларда ўз ходимларига маош ва мукофот пулларини тўлаб беради. Бундан ташқари, Хитойда бу вақтда кўплаб одамлар мамлакат бўйлаб саёҳат қиладилар, байрамга кўплаб совғалар харид қиладилар. Байрамлар вақтида нақд пул киритилиши эвазига Хитой Халқ банки мамлакат банклараро кредитлаш бозорида фоиз ставкаларининг кескин ошиб кетиши юзага келишига йўл қўмасликка эришади.