Ҳиндистонда 25 млн киши иштирокида намойиш бўлиб ўтди

Жаҳон 22 Январь 2017 8889

Ҳиндистоннинг Биҳар штатида истиқомат қилувчи 110 млн фуқаронинг салкам чорак қисми, 25 млнга яқин киши бир-бирининг қўлларидан ушлаган ҳолда 2016 йилда амалга киритилган қонунни қўллаб-қувватлаб чиқди. Қонунга кўра, штат бўйлаб ҳар қандай спиртли ичимликни сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланган эди, деб хабар қилади Hindustan Times газетаси.

Маҳаллий мулозимларнинг хабар қилишича, намойишга чиққанлар дунёдаги энг узун тирик занжирни ташкил қилишган. Намойиш штатнинг 38 туманида бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтган. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, занжир 3та сунъий йўлдош, 4та ўқув-машғулот самолёти ва 40 дрон воситасида суратга олинган. Шунга кўра, штат маъмурияти Гиннесснинг рекордлар китобини ушбу воқеани қайд этишга ундаган. 

Гап шундаки, спиртли ичимликларга қарши қонун қабул қилингач, маҳаллий мухолифат ҳужжатга қарши чиқди. Шундан сўнг, аҳоли ҳукумат қарори билан якдил эканлигини билдирди. Қонунни, шунингдек, мамлакат бош вазири Нарендра Моди Тибет диний руҳонийси далай-лама ҳам қўллаб-қувватлаган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар