Ҳиндистон шарқида йўловчи поездининг изидан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди, деб хабар қилмоқда Hindustan Times газетаси.

Аввалроқ, 32 кишининг қурбон бўлгани ва 50 кишининг жароҳатлангани маълум қилинган эди

"Қутқарув амалиёти деярли якунланди. Бизнинг биринчи галдаги вазифамиз, яраланганлар ҳақида қайғуриш ва уларнинг шифохонада даволанишларини таъминлаш. Шунингдек, барча вагонларда одамлар қолмаганига ишонч ҳосил қилиш", — деган темир йўл хизмати вакили.