Исроил бош вазири Трамп билан нималар ҳақида суҳбатлашишини маълум қилди

Жаҳон 22 Январь 2017 9202
Фото: RIA

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан суҳбати чоғида Сурия, Эрон ва фаластинликлар ҳақида суҳбатлашишини маълум қилди. Нетаньяху Трамп билан 22 январда қўнғироқлашмоқчи. 

Нетаньяху томонидан эълон қилинган мулоқот Трамп инаугурациясидан кейин икки етакчининг биринчи ўзаро суҳбати бўлади.

"Бугун кечки пайт мен ва президент Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлади. Бизнинг олдимизда Исроил-Фаластин муаммоси, Суриядаги вазият, Эрон солаётган таҳдид каби масалалар бўлади", деб айтди бош вазир. 

Нетаньяху АҚШнинг эндиликда собиқ президенти Барак Обама ташқи сиёсатда эришган сезиларли муваффақиятлардан бири ҳисобланувчи Эрон ядровий дастури бўйича келишувнинг дунёдаги бош танқидчиси сифатида маълумдир. Нетаньяхунинг таъкидлашича, бу келишув нафақат Эроннинг ядро давлати сифатидаги мақомини қонунийлаштирди, балки санкциялар бекор қилиниши эвазига бутун Яқин Шарқ бўйлаб тарафдорлари, жумладан Ливан, Сурия ва Ямандаги ҳарбийлаштирилган гуруҳларни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришига имкон берди.  

Исроил етакчилари Трамп яҳудий давлати манфаатларини Обамага нисбатан анча кўпроқ қўллаб-қувватлашига умид қилмоқдалар. Обама ва Нетаньяху ўртасида фаластинликлар билан муаммони ҳал қилишдаги ёндашувлар, Эрон атоми муаммоси ва иккала давлатда сайловлар вақтида сайловчиларга таъсир кўрсатишга уринишлар борасида ўзаро шубҳалар сабабли ҳавас қилса арзигудек муносабатлар ўрнатилмаганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар