Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада 23 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда

Жаҳон 22 Январь 2017 2383
Фото: ANSA

Италия марказидаги Гран-Сассо тоғли массивида қор кўчкиси остида қолган Rigopiano di Farindola меҳмонхонасида 23 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Пескара шаҳри префектурасига иқтибос келтирган ҳолда ANSA ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Меҳмонхонанинг расмий рўйхатлари ва бошқа маълумотларга кўра, 23 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда", деб айтилди хабарда. Шу билан бирга бу рақамлар аниқлаштирилиши керак ва якуний ҳисобланмайди.

Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етгани маълум қилинганди. 11 киши тирик топилган. Улардан икки нафари қор ва вайроналар остидан чиқариб олиниши керак.

"Қидирув-қутқарув операцияси оғир кечмоқда", деб айтилди хабарда.

18 январда зилзила ва кучли қор ёғишлар сабабли юзага келган кучли кўчки 1200 метр баландликда жойлашган 4-қаватли Rigopiano меҳмонхонасини буткул босиб қолганди.

Кўпроқ янгиликлар