Италия ўт ўчириш хизмати 16 киши ҳалок бўлган йирик автоҳалокат жойидан олинган илк фотосуратларни чоп этди. Дастлабки маълумотларга кўра, Верона яқинидаги А4 шоссеси бўйлаб кетаётган автобус кўприк таянчига урилиб, ёниб кетган. Суратлардан ёнғин ўчирилиши вақтида у тўлиқ ёниб бўлганини кўриш мумкин.  

Айни вақтда шуниси маълумки, автобусни Франция фуқароси бошқарган. У ҳалок бўлган. Автобусдаги кўпчилик йўловчиларни 14-18 ёшдаги ўсмирлар ташкил қилган, бироқ улардан қанчаси автоҳалокатда жарблангани номаълум.

Фото: ilgiornale.it

Автобус Франциядан Венгрияга Италия ҳудуди орқали кетаётган бўлган.