Интернетда Канаданинг Онтарио вилоятида январнинг илк кунлари содир бўлган антиқа воқеа видеоси пайдо бўлди. Видеодан маълум бўлишича, ҳайдовчи қорли трассада олдидан чиқиб қолган иккита лос билан тўқнашувдан базўр қочиб, улар орасидан ўтиб кета олган. Видео машинадаги камера ёрдамида олинган. Ушбу видеога Mashable ва Buzzfeed каби йирик онлайн-нашрлар эътибор қаратишган.