Қорақалпоғистонда янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш орқали 50 минг киши иш билан таъминланади

Ўзбекистон 22 Январь 2017 8149
Фото: Prezident.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди ва халқ вакиллари билан мулоқотда бўлди. Шунингдек раҳбар мутасаддилар билан учрашув ўтказди. Уларда бир қатор муҳим масалалар кўтарилди. Бандликни таъминлаш шулар жумласидандир. 

"Янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестициялар жалб қилишни ошириш, саноат ва қишлоқ қурилиш соҳасидаги жами 10 триллион сўмни ташкил этган ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш орқали 50 минг кишини иш билан таъминлаш кўзда тутилган". 

Дастур ижроси - 2017-2021 йиллар мобайнида иқтисодий ўсиш 1,5-1,8 баробарга оширилади. 

Ҳудудда инвестиция жалб этиш мақсадида Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Қораузак, Чимбой туманларида янги яратиладиган кичик бизнес корхоналарига жуда катта солиқ имтиёзлари берилади. 

Шунингдек Қорақалпоғистонда транспорт, муҳандислик, коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга қаратилган жуда кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган. 

Дастурнинг амалга оширилиши Оролбўйи ҳудудида турмуш даражаси, экологик ҳолатни яхшилаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун жуда кенг имкониятлар яратади. 

Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида вазирлар маҳкамаси қарори қабул қилинди. Ушбу дастурга мувофиқ, 2017-2021 йилларда 124 миллион доллар ҳамда 321,7 миллиард сўм сарфланиши кўзда тутилган. Иккала қарорнинг ижросини самарали ва белгиланган муддатларда таъминлаш учун бош вазир А.Арипов ва бош вазир биринчи ўринбосари Раматов бошчилигида алоҳида республика ишчи гуруҳлари ташкил этилди", - деди Президент. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар