Нигерия ҳарбий-ҳаво кучларининг 17 январда Камерун билан чегарадаги Рэнн шаҳридаги қочқинлар лагерига хато берилган зарбаси оқибатида камида 236 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда

17 январда Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти "Боко Ҳарам" террорчилик гуруҳига қарши операция вақтида қочқинлар лагерига зарба берган. Нигерия ҳукумати ушбу ҳолат тафсилотларини аниқлаш учун махсус қўмита шакллантирган.