Дональд Трамп маъмурияти фаолиятини ёритиб борувчи Оқ уй журналистлари янги президентга улар Трамп билан қандай ишлаши қайд этилган очиқ хат ёзишди. 
“ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилишда ўзингиз ҳал этадиган шахсий қоидаларингиз бор экан, биз ҳам ўз қоидаларимиз ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдик. Бу сиз ўз таъсирингизни ўтказмоқчи бўлган ёритилиш ҳажми ва материаллар катталигига тааллуқли. Ўқувчиларимиз, тингловчиларимиз ва томошабинларимизга маълумотларни қай тарзда яхшироқ етказиб беришни сиз эмас, биз ҳал этамиз” - дейилади АҚШ Press Corps вакилларининг ёзган иқтибосида. Бу ҳақида Colimbia Journalism Review хабар беради

Хатда баён этилган асосий шартлар: 

Рухсат.

У мақсадга мувофиқ, бироқ долзарб эмас. Фикримизча, мухбирларга сизнинг маъмуриятингизга киришга рухсат бермасак, бу сиз томондан хато бўлади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам қарор қабул қилиш сиздан. Биз ахборот олишда бошқа йўлларни излаш учун етарлича малакага эгамиз. Бундан ташқари, сизнинг сайловолди кампаниянгиз вақтида тайёрланган энг яхши журналистик материаллар ҳам ҳозирда кириши чекланиб қўйилган нашрлар томонидан ёзилган. 

Ёзув устида нима дейилиши керак ёки керак эмаслигини — сиз эмас, биз ҳал этамиз. Биз маъмуриятингиздаги бирон кимса билан ёзувсиз суҳбат олиб боришга рози бўлишимиз ва шу билан бирга, рози бўлмаслигимиз ҳам мумкин.
Эфирда сизга ёки сизнинг спикерингизга қанча вақт бериш кераклигини биз ҳал этамиз. 

Биз объектив ҳақиқат борлигига ишонамиз ва уни олға сурамиз.
Биз ўзимиз учун аввалари бўлмаган энг юксак стандартларни қўямиз.
Биз ҳамжиҳатликда ишлаймиз. Сиз журналистлар ҳамжамиятини ажратиб юборишга уринган эдингиз, бироқ у кунлар ниҳоясига етди. 
Биз узоқ муддатли ўйинлар учун ҳозирланганмиз. Сиз ўз лавозимингизда 8 йил бўласиз. Бизнинг касбимиз эса сиздан аввал ҳам бўлган, кейин ҳам давом этади.

Бизнинг демократиядаги ролимиз яна ва яна мустаҳкамланаверади. Сиз бизларни  "Биз киммиз ва нима учун ишлаймиз?" каби асосий масалаларни ўйлаб чиқишимизга мажбур қилдингиз. Бунинг учун сиздан миннатдормиз.