Папуа — Янги Гвинеяда 7,9 баллик даҳшатли ер силкиниши юз берди, деб хабар қилмоқда АҚШ Геология хизмати.

Ерости силкинишлари маркази 40 минг киши истиқомат қиладиган Арава шаҳридан 41 км ғарбда бўлган. Зилзила ўчоғи 136 км чуқурликда жойлашган. 

Ҳозирча, қурбонлар ва етказилган талофатлар хусусида хабарлар йўқ. 

Тинч океани цунамидан огоҳлантириш маркази шошилинч эълон тарқатган. Унинг маълумотларига кўра, ер силкиниши рўй берган ҳудудга яқин мамлакатлар: Папуа — Янги Гвинея, Сулаймон ороллари, Науру, Ваунату, Понпей, Кусаие, Трука ва Индонезияда 0,3-1 метр баландликда тўлқинлар кузатилиши хавфи бор. 

Папуа — Янги Гвинея фаол сейсмик ҳудудда жойлашган, бу ерда тез-тез ер қимирлаши қайд этилади.