«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни Англия премьер лигасининг 22-турида урган голи билан Лиганинг меҳмонда урилган голлар бўйича рекордини ўрнатди. У «Сток Сити»га қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

«Сток Сити»га урилган гол 30 ёшли Руни учун меҳмондаги 88-си бўлган. Руни шу билан «Ньюкасл» ва «Блэкберн Роверс»нинг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер (87) натижасини ўзгартирган.

Қайд этиш жоизки, Ширер 260 та гол билан АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчи бўлиб қолмоқда. Руни бу рўйхатда 195та гол билан иккинчи ўринда. 

Бундан ташқари, Руни меҳмондаги голи билан яна бир натижани қайд этган. У «Манчестер Юнайтед» учун ўзининг 250-голини киритган ва афсонавий Бобби Чарльтонни ортда қолдирган ва клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчига айланган.