Шавкат Мирзиёев: "375 минг бола ва 80 мингга яқин ҳомиладор аёл бепул витамин ва минерал комплекслари билан таъминланади"

Ўзбекистон 22 Январь 2017 6404

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор фаоллари билан учрашди. Унда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

"Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, 5 ёшгача бўлган 375 минг бола ва 80 мингга яқин ҳомиладор аёл бепул витамин ва минерал комплекслари билан таъминланади. Бу эса, ўз навбатида, аёллар ва болалар ўртасида касалланишнинг олдини олади. 

70 мингга яқин қария ҳар хил витаминлар комплекси билан таъминланади ва уларни профилактик кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббий хизмат кўрсатилади. 3 мингдан зиёд кишига махсус тиббий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. 

Тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 26та тез ёрдам станцияларининг  моддий техника базасини янада яхшилаш ва умумий амалиёт шифокорлари учун қишлоқ тиббий пунктлар, уй-жойлар қурилади. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар