Шавкат Мирзиёев: "Ёлғиз яшовчи фуқаролар ва имконияти чекланган кишиларга моддий кўмак беришнинг янги тури жорий этилади"

Ўзбекистон 22 Январь 2017 15118

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида халқ вакиллари ва фаоллар билан учрашди. Учрашувда бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

"Қорақалпоғистон аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш дастурига ажратилаётган молиявий ёрдамни миқдори 1,5 баробар ошириш ҳисобига кам таъминланган оилалар ва қарияларни ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш кўзда тутилган. 

Ёлғиз яшовчи фуқаролар ва нафақа олувчи имконияти чекланган инсонлар бошқарадиган оилаларнинг энг кам иш ҳақининг 2 дан 5 мартагача бўлган моддий кўмак беришнинг янги тури жорий этилади. 

Бу икки ҳудуд аҳолиси учун ҳаво йўллари ва темир йўл транспорти йўлкира нархлари амалдаги нархларга нисбатан икки карра арзонлаштирилди. Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирларини амалга ошириш учун 2017 йилнинг ўзида жами харажат 56,8 миллиард сўмни ташкил этади"- деди давлатимиз раҳбари.

Кўпроқ янгиликлар